Жамият | 15:55 / 11.08.2015
6528
1 дақиқада ўқилади

Нилуфар Усмонова Lokomotiv Amusement Park’да янги клипининг тақдимотини ўтказди

7 август куни Lokomotiv Amusement Park’да Нилуфар Усмонованинг “Дона-дона” клипининг премьера бўлиб ўтди. Фаввора атрофида бўлиб ўтган тадбирга хонанданинг ижодий гуруҳидан ташқари 800 нафарга яқин одам ташриф буюрди.

Уларнинг орасида боғга ташриф буюрганлардан ташқари Нилуфар Усмонова фан-клубининг аъзолари ҳам бор эди.

Маълумот учун, “Дона-дона” қўшиғи хонанданинг 3-студия альбоми ҳисобланган “Дунё”дан жой олган.