Жамият | 18:21 / 16.08.2015
18676
1 дақиқада ўқилади

Муниса Ризаеванинг Instagram саҳифасини "бузишди"

Ўзбек эстрадасининг энг машҳур аёл хонандаларидан бири Муниса Ризаеванинг Instagram’даги саҳифаси бузилди. Бу ҳақда хонанда ўзининг янги Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Ҳозирда 1000га яқин “follower” тўплаган янги саҳифада хонанда саҳифасининг бузиб кирилгани ҳақида видеомурожаат қилган ва фойдаланувчилардан ушбу видеомурожаатни тарқатишда ёрдам беришни сўраган.

 

Муниса Ризаеванинг Instagram саҳифасини "бузишди"➥Батафсил: http://kun.uz/102192Ўзбек эстрадасининг энг машҳур аёл хонандаларидан бири Муниса Ризаеванинг Instagram’даги саҳифаси бузилди

Posted by Kun.uz on 16 августа 2015 г.

 

Хонанданинг бузилганлиги тахмин қилинаётган эски саҳифасидаги охирги суратга “Менинг саҳифамни бузиб киришгани йўқ. Бу кибер атака”, деб изоҳ қолдирилган.