Жамият | 08:43 / 21.08.2015
32817
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Бек Барака бозорида ёнғин содир бўлди

Бугун, 21 август куни эрта тонгдан Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Водитель Ташкента” гуруҳида пойтахтимизда жойлашган Бек Барака бозорида содир бўлган ёнғин суратлари эълон қилинди.

Фотосуратларга қолдирилган изоҳлардан маълум бўлишича, Бек Барака бозори ичидаги овқатланиш шохобчасида ёнғин келиб чиққан ва у ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан бартараф этилган.

Ёнғин тафсилотлари, кўрилган зарар ва жабрланган ҳақида расмий маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 18 август кечки пайт “Беруний” метро станцияси ёнида жойлашган “Ўзкўргазмасавдо” кўргазма-ярмарка маркази ёнидаги озиқ-овқат бозори ҳудудида ҳам ёнғин чиққанди.