Спорт | 23:58 / 23.08.2015
2984
1 дақиқада ўқилади

Барселона” меҳмонда Суареснинг голи эвазига “Атлетик”ни ютди

23 август куни Испания Примерасининг 1-тури доирасида ”Барселона” мавсумдаги илк ўйинини Бильбаонинг “Атлетик” клуби майдонида ўтказди. Каталонияликларнинг барча уринишларига қарамасдан, 1-бўлимда ҳисоб очилмади. Бу орада Лионель Месси 11 метрлик жарима тўпини амалга ошира олмади – унинг зарбасини “Атлетик” дарвозабони Горка Ираисос қайтарди.

2-бўлимда “Барса” ўйинчиси Хорди Альба чап қанотдан рақиб жарима майдонида турган Луис Суаресга тўп узатди ва ўз навбатида ҳужумчи уч метрлик масофадан дарвозага тўпни аниқ йўллай олди. “Басклар” учрашувнинг охиригача ҳисобни тенглаштиришга бир неча бор яхши имкониятларга эга бўлдилар, бироқ улардан оқилона фойдалана олмадилар.

Испания Примераси. 1-тур

Атлетик Б (Бильбао) – Барселона (Барселона) – 0:1

Голлар: Суарес, 54 (0:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Месси, 31.
Огоҳлантиришлар: Элустондо, 34; Эрасо, 37; Гомес, 71 – Ракитич, 44; Вермален, 64; Суарес, 75.