Спорт | 19:38 / 23.08.2015
3001
2 дақиқада ўқилади

«Челси» сафарда «Вест Бромвич»ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади

Англия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Вест Бромвич” ҳамда “Челси” клублари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар 2:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Дастлаб, ўйиннинг 15 дақиқасида, "Челси" дарвозвсига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди ва Моррисон йўллаган зарбани Куртуа бартараф этди. 20-дақиқада эса Педро лондонликлар сафида ўзининг дебют учрашувидаёқ гол уриб, ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтгач, Диего Коста ҳисобни 2:0 кўринишга етказди. 35-дақиқага келиб, Моррисон битта голга жавоб қайтарди. Аммо, етти дақиқа ўтмар-ўтмасдан, Аспиликуэта меҳмонларнинг устунлигини яна иккита тўпга оширди.

Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Жон Терри Саломон Рондонга қарши сўнгги умид фолини ишлатгани учун учрашув ҳаками Марк Клаттенбург томонидан қизил карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг, мезбонлар кўпчилик бўлиб ҳужумда ҳаракат қила бошлашди ва 59-дақиқада Моррисон “Челси” дарвозасига иккинчи тўпни ҳам киритишга муваффақ бўлди. Учрашув охирига қадар Моуриньо шогирдлари ўз устунликларини сақлаб қола олишди.

Шу тариқа, “Челси” Англия чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Жамоа ҳисобидаги 4 очко билан 9-ўринга кўтарилиб олди. “Вест Бромвич” эса сўнгги ўринда қолмоқда.

Англия чемпионати
3-тур

Вест Бромвич – Челси 2:3 (1:3, 1:0)
Голлар: 0:1 – 20 Педро, 0:2 – 30 Диего Коста, 1:2 – 35 Моррисон, 1:3 – 42 Аспиликуэта, 2:3 – 59 Моррисон.
Вест Бромвич – Майхилл, Ольссон, Доусон, Маколи, Брант, Макклейн (Ламберт, 60), Флетчер, Моррисон (Гарднер, 88), Якоб, Макманаман (Гнабри, 78), Рондон.
Челси – Куртуа, Терри, Аспиликуэта, Иванович, Зума, Фабрегас, Матич, Азар, Виллиан (Кэйхилл, 56), Педро (Оби Микел, 84), Диего Коста (Фалькао, 78).
Огоҳлантиришлар: Матич (17), Макклейн (37), Макманаман (71).
Четлатиш: Терри (54).

 

Вест Бромвич - Челси 2-3

Posted by Tribuna.uz on 23 августа 2015 г.