Спорт | 02:51 / 27.08.2015
3399
1 дақиқада ўқилади

Руни Чемпионлар Лигасида 10 йилдан бери илк хет-трикини амалга оширди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Руни Чемпионлар Лигасининг 4-саралаш босқичида Бельгиянинг “Брюгге” клубига қарши меҳмондаги жавоб учрашувида хет-трик амалга оширди. Учрашув “МЮ” фойдасига 0:4 ҳисобида якунланди.

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Чемпионлар Лигасидаги бундан аввалги хет-трикини 2004 йилда “МЮ” учун дебют ўйинида “Фенербахче”га қарши учрашувда амалга оширган эди. Ўша учрашув 6:2 ҳисобида якунланган.

Руни клуб сафида расмий учрашувларда охирги тўпини Англия чемпионати доирасида “Астон Вилла” дарвозасига 2015 йилнинг 4 апрелида киритган эди.