Жамият | 10:14 / 28.08.2015
5979
1 дақиқада ўқилади

Кардашьян ва Уэст YouTube асосчисидан суд орқали 440 минг доллар ундиришди

АҚШ шоу-бизнесида машҳур жуфтлик – Ким Кардашьян ва Канье Уэст YouTube видеосервиси асосчиси Чад Херлини судга бериб, ундан 440 минг доллар ундиришга муваффақ бўлишди.

2014 йили Херли MixBit номли янги лойиҳасининг машҳурлигини ошириш учун Каньенинг Кимга никоҳдан ўтишни таклиф қилиши видеосини тармоққа жойлаштирди, аммо бунинг учун рухсат олмади. Бундан ғазабланган жуфтлик бизнесменни судга берди.

Суд қарорига биноан яқин бир неча кун ичида Херли жуфтликка 440 минг доллар тўлаши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг февралида рэпер Уэст шоумен Кардашьянга 15 каратли бриллиант ўрнатилган узук туҳфа этиб, турмуш қуришни таклиф қилганди. Бу воқеа Сан-Францискодаги бейсбол стадионида, оила даврасида ва оркестр садолари остида амалга оширилди.