Жамият | 18:27 / 28.08.2015
3714
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 5 киши бекатда пайдо бўлган чуқурликка қулаб тушди

Хитойнинг Харбин шаҳридаги автобус бекатида ер ўпирилиши содир бўлди.

Ўпирилиш тўсатдан содир бўлгани боис тўрт киши чуқурликка тушиб кетди. Яна бир аёл эса пиёдалар йўлаги остидан ўтган қувурга осилиб қолган.

Жабрланганлар фақатгина енгил тан жароҳатини олди. Уларнинг тўрт нафари чуқурликдан мустақил равишда чиқа олган.