Спорт | 22:07 / 30.08.2015
3007
2 дақиқада ўқилади

“Локомотив” “Краснодар”ни мағлуб этиб, Россия Премьер-лигасида 2-ўринга кўтарилиб олди

Москванинг “Локомотив” жамоаси Россия Премьер-Лигасининг 7-турида “Краснодар” устидан ғалаба қозонди. “Локомотив” стадионида ўтган учрашув 2:1 ҳисобида “темир йўлчилар” фойдасига якунланди.

Учрашувдаги ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди: 11-дақиқада Россия терма жамоаси ҳужумчиси Фёдор Смолов ўз ҳисобига тўп ёзиб қўйди. “Темир йўлчилар” 18-дақиқада Байе Умар Ниассе тўпи ҳисобига ҳисобни тенглаштиришди. Ўйиндаги якуний ҳисобни Алан Касаев 56-дақиқадаги тўпи билан ўрнатди.

”Локомотив” ушбу ғалабаси эвазига 17 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 2-ўринига кўтарилиб олди. Чемпионатда 6 та ўйинда 18 очко тўплаган ЦСКА етакчилик қилмоқда. “Краснодар” эса 9 очко билан 8-ўриндан жой олди.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Виталий Денисов учрашувнинг бошидан охиригача майдонда ҳаракат қилди. Яна бир ҳамюртимиз Одил Аҳмедов учрашувнинг 61-дақиқасида Газинский ўрнига майдонга тушди.

Россия Премьер-Лигаси. 7- тур

Локомотив (Москва) – Краснодар (Краснодар) – 2:1

Голлар: Смолов, 11 (0:1); Ниассе, 18 (1:1); Касаев, 56 (2:1).
Огоҳлантиришлар: Тарасов, 30; Чорлука, 32 – Лаборде, 21; Газинский, 34; Страндберг, 39.