Жаҳон | 09:30 / 01.09.2015
10815
1 дақиқада ўқилади

"ИШИД" ўз валютасини ишлаб чиққанини маълум қилди

"ИШИД" жангарилари видеоролик орқали “шайтоний мусулмон банкларини мавҳ этувчи” ўз валютасини ишлаб чиққанини эълон қилди.

France24 телеканалининг маълумот беришича, видеода жангарилар олтин ва кумуш тангаларни намойиш этган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, жангарилар пул сиёсатини юргизиш орқали бир қатор мақсадларни ўз олдига қўйиб олишган: олтин пул стандартидан фойдаланган ҳолда диний тарғибот олиб бориш; ушбу пул бирлиги воситасида дунё империализмидан халос бўлиш; шифохоналар, мактаблар, суд ва пул бирлигини ташкил этиш орқали ўзлари эгаллаб олган ҳудудда тўлақонли давлат барпо этилаётганини исботлаш ва ҳоказо.