Фан-техника | 00:03 / 02.09.2015
5296
1 дақиқада ўқилади

Google логотипини ўзгартирди

Google компанияси ўзининг янги логотипини намойиш қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Компания катта миқёсдаги реструктуризациядан бир ой ўтиб, логотипини ўзгартирди. Янги логотип ҳанузгача компаниянинг товар белгиси ҳисобланади, бироқ кертиксиз шрифт ва бироз юмшоқроқ ранглар билан замонавийроқ кўринмоқда. Логотип Google’ни август бошида ютиб юборган Alphabet inc. компаниясининг логотипи услубида бажарилган. Google охирги мартда ўзининг белгисини 2014 йилнинг майида ундаги ҳарфларни икки пикселга суриб ўзгартирган эди.