Жамият | 14:42 / 02.09.2015
2568
1 дақиқада ўқилади

Парижда содир бўлган ёнғинда 8 киши ҳалок бўлди

Париж шаҳрининг шимолий қисмида содир бўлган ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полиция баёнотига таянган ҳолда France Presse агентлиги хабар берди.
Ёнғин эрталаб бошланган. Айни пайтда ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Ҳалок бўлганлар ичида болаларнинг ҳам бўлганлиги айтилмоқда.
Воқеа жойига мамлакат ички ишлар вазири Бернар Казнев ва полиция раҳбари Мишель Кадолар боришган.