Спорт | 11:16 / 06.09.2015
2643
3 дақиқада ўқилади

Евро-2016. Саралаш босқичи, С гуруҳ: Испания Словакияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди

5 сентябрь куни Евро-2016 саралаш босқичининг С гуруҳидан ўрин олган Испания-Словакия учрашуви Оьведода бўлиб ўтди. Учрашув 2:0 ҳисобида испанлар фойдасига ҳал бўлди.

Испанлар учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Хорди Альбанинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. 30-дақиқада Диего Костага нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Андрес Иньеста бехато амалга оширди.
Бундан кейин ҳам иккала жамоада яхши имкониятлар бўлди, бироқ улардан бирортаси ҳам бундан фойдалана олмадилар.
Испанлар ушбу ғалабалари эвазига словакларни қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда қолдириб, гуруҳда 1-ўринга чиқиб олдилар.

Евро-2016. Саралаш босқичи. C гуруҳи. 7-тур
Испания – Словакия – 2:0
Голлар: Альба, 5 (1:0); Иньеста, 30 (2:0, пен).
Огоҳлантиришлар: Козачик, 29; Тесак, 83 (Словакия)

Гуруҳдан ўрин олган яна бир учрашувда Украина Беларусни ютди. Львовда бўлиб ўтган учрашувда украиналиклар 3:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Украиналик футболчилар танаффусгача барча учта тўпни киритиб бўлдилар: тўпларни Артём Кравец, Андрей Ярмоленко ва Евгений Коноплянка (пенальти) киритдилар. 2-бўлимда меҳмонлар бир жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлдилар – Сергей Корниленко 11 метрлик жарима тўпини бехато амалга оширди. Украина терма жамоаси ўйинни 10 киши бўлиб тугатишга мажбур бўлди – қўшимча вақтда Денис Гармаш 2-сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди.

Украина – Беларусь – 3:1
Голлар: Кравец, 7 (1:0); Ярмоленко, 30 (2:0); Коноплянка, 40 (3:0, пен); Корниленко, 62 (3:1, пен).
Огоҳлантиришлар: Гармаш, 14; Хачериди, 61; Ротань, 64 – Сиваков, 40; Мартынович, 79.
Четлатиш: Гармаш, 90+2 (Украина)

Гуруҳдаги 3-ўйинда Македония меҳмонда 1:0 ҳисобида Люксембургга ютқазди. Учрашувдаги ягона тўпни қўшимча вақтда Себастьян Тилл киритди.

Люксембург – Македония – 1:0
Гол: Тилл, 90+2 (1:0).
Амалга оширилмаган пенальти: Абдураҳимий, 85 (Македония).
Огоҳлантиришлар: Мартинс, 43 – Жута, 31; Ристовски, 40; Абдураҳимий, 55; Ристевски, 90+2.

7-турдан кейин С гуруҳидаги вазият қуйидагича кўриниш олди: 1. Испания — 18 (7 та ўйин); 2. Словакия — 18 очко (7 та ўйин); 3. Украина — 15 (7); 4. Беларусь — 4 (7); 5. Люксембург — 4 (7); 6. Македония — 3 (7).