Спорт | 01:59 / 06.09.2015
3465
1 дақиқада ўқилади

Руни Англия терма жамоаси учун энг кўп тўп киритган Бобби Чарльтоннинг рекордини такрорлади

2016 йилги Европа чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Сан Марино-Англия учрашувида “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Руни терма жамоа сафидаги 49-голини уришга муваффақ бўлди. Руни бу тўпни учрашувнинг 13-дақиқасида 11 метрлик жарима нуқтасидан киритди. Учрашув инглизларнинг 0:6 кўринишдаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа Руни инглиз футболининг афсонаси сэр Бобби Чарльтоннинг рекордини такрорлашга муваффақ бўлди.

Руни бу кўрсаткичга жамоа сафидаги 105-ўйинида эришди. 1970 йилда ўз фаолиятини якунлаган Чарльтон эса 106 та ўйинда 49 та тўп киритган.