Фан-техника | 01:25 / 10.09.2015
3251
1 дақиқада ўқилади

FIFA 16 симуляторида голларни нокаут ҳолатини намойиш қилган ҳолда нишонлаш имкони пайдо бўлди

EA Sports компанияси FIFA 16 симуляторида мавжуд бўлган голларни нишонлаш турларни тақдим этди.

Голларни мухлислар билан, “Ливерпуль” ҳужумчиси Дэниэль Старриж усулидаги рақсга тушиб нишонлашдан ташқари, энди симулятор ишқибозлари футболчилар нокаут ҳолатини тасвирлашга мажбур қилишлари мумкин бўлади.

Ўйин яратувчиларининг бу ҳаракатига “Манчестер Юнайдет” ҳужумчиси Уэйн Рунининг “Тоттенхэм” дарвозасига киритган голини шу тарзда нишонлагани туртки бўлган.