Жаҳон | 19:48 / 12.09.2015
7170
1 дақиқада ўқилади

Кэмерон микрофон ёқиқлигидан бехабар ҳолда Йоркшир графлиги аҳолисини ҳақоратлади

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон матбуот анжумани вақтида ноқулай аҳволга тушиб қолди.

Хабар берилишича, ушбу сиёсатчи микрофон ёқиқлигидан бехабар ҳолда Йоркшир аҳолиси ҳақида улар "нафақат атрофдагиларни, балки бир-бирларини ҳам ёмон кўриши" ҳақида гапирган.

Бу воқеа маҳаллий журналистлардан бирининг Йоркширда ўзини ўзи бошқарув тизими янада кучайиши эҳтимоли ҳақида савол берганидан сўнг содир бўлган.

Натижада унинг бу фикрларини ҳамма эшитиб қолди.

Бироз вақт ўтгач, Кэмерон бу хатосини юмшатишга уриниб, бу бор-йўғи бир ҳазил экани, аслида йоркширликларни бундай одамлар сифатида ҳисобламасилигини билдирган.