Спорт | 07:19 / 13.09.2015
3023
1 дақиқада ўқилади

Италия чемпионати, 3-тур. "Ювентус" чемпионатдаги дастлабки очкосини қўлга киритди

Италия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Ювентус” ҳамда “Кьево” клублари ўртасидаги учрашув якунланда жамоалар муроса кўчасини танлашди.

Дастлаб, ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ Хетемай меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Пауло Дибала пенальтидан мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, “Ювентус” бу сафар ҳам ғалабага эриша олмади ва чемпионатининг дастлабки уч турида атиги бир очко жамғарган ҳолда ҳозирча 15-шринда қолмоқда. 
Италия чемпионати. 3-тур

Ювентус – Кьево 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 5 Хетемай, 1:1 – 83, пенальти Дибала.
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Касерес, Алекс Сандро, Бардзальи, Стураро (Куадрадо, 65), Перейра, Эрнанес, Маркизио (Погба, 46), Мората (Манжукич, 73), Дибала.
Кьево – Бизарри, Гамберини (Дайнелли, 58), Гобби, Фрей, Цесар, Бирса (Пепе, 73), Ригони, Хетемай, Кастро, Меджорини (Пинци, 66), Палоски.
Огоҳлантиришлар: Кастро (21), Эрнанес (36), Алекс Сандро (49), Бирса (50), Цесар (78), Пепе (81), Куадрадо (90), Бизарри (90).