Спорт | 06:57 / 13.09.2015
2993
1 дақиқада ўқилади

Марсьяль "Ливерпуль"га қарши ўйинда "Манчестер Юнайтед"га ғалаба келтирган голлардан бирини урди

Англия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" клублари ўртасидаги яна бир учрашувда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, "қизил иблислар"нинг ғалаба қозонди.

Дастлаб, Блинд 49-дақиқада ҳисобни очди. Кейин 70-дақиқада Эррера пенальтидан иккинчи голни урди. 84-дақиқада Бентеке битта жавоб голини уриб, мерсисайдлик мухлисларгда умид пайдо қилди. Аммо, 86-дақиқада жамоанинг янги хариди Марсьял учинчи голни уриб, "қизил иблислар"га уч очкони тақдим этди.

Англия чемпионати, 5-тур
Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 3:1
Голлар: 1:0 – 49 Блинд, 2:0 – 70, пенальти Эррера, 2:1 – 84 Бентеке, 3:1 – 86 Марсьяль.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Дармиан, Блинд, Феллайни, Мата (Марсьяль, 65), Эррера, Кэррик (Шнайдерлин, 72), Депай (Янг, 46), Швайнштайгер.
Ливерпуль – Миньоле, Шкртел, Гомес, Клайн, Ловрен, Джан, Лейва (Морено, 88), Милнер, Фирмино (Айб, 65), Ингз (Орижи, 74), Бентеке.
Огоҳлантиришлар: Клайн (48), Дармиан (73), Милнер (75).