Спорт | 20:47 / 13.09.2015
2877
2 дақиқада ўқилади

«Тоттенхэм» мавсумдаги илк ғалабасига эришди

Aнглия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Сандерленд” ҳамда “Тоттенхэм” клублари ўртасидаги учрашувда ниҳоят "шпорлар" ҳам мавсумдаги илк ғалабасини қайд этди. Ушбу ўйинда Мейсон томонидан урилган гол меҳмонларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Қайд этиш керакки, бу ўйинда "Тоттехэм"нинг ёзги трансферлар якунида харид қилган янги аъзоси, кореялик Сон Хёнг Мин дебют қилди.

Бу ғалабадан кейин Почеттино шогирдлари очколари сонини 6тага етказди ва жадвалнинг 12-ўрнига кўтарилди. "Сандерленд" 2 очко билан энг қуйи ўринда қолмоқда.

Англия чемпионати. 5-тур

Сандерленд – Тоттенхэм 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 82 Мэйсон.
Сандерленд – Пантилимон, Жонс, О′Ши, ван Анхолт, Кабуль, Мвила, Гомес (Кэттермоул, 74), Ленс, Дефо, Борини (Уотмор, 74), Тойвонен (Родуэлл, 81).
Тоттенхэм – Льорис, Вертонген, Дэвис, Уокер, Дайер, Мэйсон (Кэрролл, 85), Шадли, Алли (Ламела, 67), Алдервейрелд, Кейн, Сон Хын Мин (Таунсенд, 62).
Огоҳлантиришлар: Вертонген (16), Борини (21), Жонс (42).