Спорт | 09:07 / 14.09.2015
2545
2 дақиқада ўқилади

"Интер" Гуариннинг голи эвазига "Милан дербиси"да ғалаба қозонди

Италия А сериясининг 3-туридан ўрин олган "Интер" ҳамда "Милан" клублари ўртасидаги учрашувда мезбон мақомидаги "нераззурри"лар устун келишди.

Ягона гол 58-дақиқада Гуарин томонидан урилди. Ушбу гол жамоага амалда уч очко тақдим этиш билан биргаликда, "Интер"нинг ғалабали сериясини давом эттирди. Айни вақтда жамоа 3 ўйинда 9 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, "Интер" мавсумни 2002 йилдан бери бундай муваффақиятли бошламаганди. 13 йил олдин Эктор Купер бошқарувидаги жамоа мавсумнинг илк 4 турида қаторасига ғалаба қозонган ва ўша мавсум якунида кумуш медалларга эга чиққанди.

Жорий мавсумни Роберто Манчини мураббийлигида бошлаган жамоа аввалги турларда "Аталанта" (1:0) ва "Карпи" (2:1) жамоаларини мағлуб этганди. "Интер" кейинги ўйинни сафарда "Кьево"га қарши ўтказади.

Қайд этиш керакки, 13 сентябрь оқшомида ўтказилган дербида "Милан" таркибида Марио Балотелли захирадан майдонга тушиб, фаол равишда ҳаракат қилди.

Италия А серияси, 3-тур
Интер – Милан 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 58 Гуарин.
Интер – Ханданович, Сантон, Медель, Мурильо, Жезус (Теллес, 68), Гуарин, Мело, Кондогбиа, Перишич (Раноккия, 85), Икарди, Йоветич (Паласио, 72).
Милан – Лопес, Абате, Сапата, Романьоли, Де Шильо, Куцка (Поли, 72), Монтоливо, Бонавентура, Хонда (Черчи, 81), Луис Адриано, Бакка (Балотелли, 62).
Огоҳлантиришлар: Абате (22), Жезус (37), Хонда (42), Мело (63), Куцка (66).