Спорт | 04:08 / 16.09.2015
2856
2 дақиқада ўқилади

Гризманнинг дубли "Атлетико М"га "Галатасарай" устидан ғалаба келтирди, "Астана" сафарда "Бенфика"га мағлуб бўлди

Чемпионлар лигаси С гуруҳи 1-тур учрашувларида “Галатасарай" ўз уйида “Атлетико Мадрид”га мағлуб бўлди, шунингдек, “Бенфика” “Астана” клуби устидан ғалаба қозонди.

“Атлетико Мадрид” сафарда “Галатасарай” устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Икки голга ҳам Антуан Гризманн муаллифлик қилди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида “Бенфика” ўз уйида “Астана” дарвозасини икки бор ишғол этиб, 3 очкони қўлга киритди. Голларни Николас Гайтан ва Константинос Митроглу киритди.

Чемпионлар лигаси. С гуруҳи. 1-тур.

Галатасарай (Истанбул, Туркия) – Атлетико М (Мадрид, Испания) – 0:2

Голлар: Гризманн, 18 (0:1); Гризманн, 25 (0:2).

Огоҳлантириш: Йилмаз, 64; Озтекин, 73 – Габи, 64.

 

Бенфика (Лиссабон, Португалия) – Астана (Астана, Қозоғистон) – 2:0

Голлар: Гайтан, 51 (1:0); Митроглу, 62 (2:0).

Огоҳлантириш: Самарис, 40; Гуэдеш, 45+1; Жардел, 83 – Аничич, 21; Джолчиев, 24; Жуков, 78.