Спорт | 04:32 / 16.09.2015
2865
2 дақиқада ўқилади

Моратанинг голи "Ювентус"га "Манчестер Сити" устидан ғалаба келтирди, "Севилья" "Боруссия М"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Чемпионлар лигаси D гуруҳи 1-тур учрашувларида “Манчестер Сити” ўз майдонида ўтган мавсум финалчиси “Ювентус”ни қабул қилиб, мағлубиятга учради, шунингдек, “Севилья” ўз майдонида “Боруссия Менхенгладбах”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

“Манчестер Сити” ўз уйида Италия чемпиони “Ювентус”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувда барча голларга меҳмонлар муаллифлик қилди. Дастлаб Кьеллини ўз дарвозасига тўп киритиб, мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлиб ўртасида Манжукич ҳисобни тенглаштирди. Ғалаба тўпини 81-дақиқада Альваро Мората киритди.

Иккинчи учрашувда “Севилья” ўз майдонида “Боруссия Менхенгладбах”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Голларга Гамейро, Банега ҳамда Коноплянка муаллифлик қилди.

Чемпионлар лигаси. D гуруҳи. 1-тур.

Манчестер Сити (Манчестер, Англия) – Ювентус (Турин, Италия) – 1:2

Голлар: Кьеллини, 57 (1:0, автогол); Манджукич, 70 (1:1); Мората, 81 (1:2).

 

Севилья (Севилья, Испания) – Боруссия М (Мёнхенгладбах, Германия) – 3:0

Голлар: Гамейро, 47 (1:0, пен); Банега, 66 (2:0, пен); Коноплянка, 84 (3:0).

Огоҳлантириш: Рейес, 78; Н'Зонзи, 89 – Зоммер, 49; Брауверс, 49; Штиндль, 52.