Спорт | 18:25 / 17.09.2015
3178
1 дақиқада ўқилади

Халк: ЕЧЛдаги голларим сони бўйича ўз кумирим Роналдони ортда қолдирганимдан хурсандман

"Зенит" жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Халк ЕЧЛнинг биринчи турида сафарда Испаниянинг "Валенсия" жамоаси билан ўтказилган ўйинда 2та гол урди ва ўзининг турнирдаги жами голлари сони 15тага етказиб олди.

Бу борада шу вақтгача бразилияликлар орасида энг яхши кўрсаткичлар "Барселона", "Интер", "Милан" ва "Реал" жамоаларида турли йилларда фаолияти давомида 14та гол урган Ронолдо ва айни вақтда "Барселона" сафида ўйнаётган яна бир футболчи Неймарга тегишли эди. Шунингдек, ЕЧЛда голеадорлик қилган бразилиялик футболчилар орасида Кака ҳам бор.

"Мен ўз кумирим Роналдони ортда қолдира олганимдан хурсандман. Неймар билан эса ҳали рақобатлашамиз", дейди Халк Lancenet нашрига берган интервьюсида.