Спорт | 21:36 / 20.09.2015
2715
2 дақиқада ўқилади

Италия чемпионати, 4-тур: “Ювентус” чемпионатдаги биринчи ғалабасига эришди, “Рома” “Сассуоло” билан дуранг ўйнади

Италиянинг амалдаги чемпиони “Ювентус” 2015/16 йиллардаги мавсумда А сериясининг 4-турида ўзининг биринчи ғалабасига эришди. Туринликлар меҳмонда Генуянинг “Женоа” жамоасини 0:2 ҳисобида мағлуб этишди. Учрашувнинг 37-дақиқасида “Женоа” дарвозабони Эугенио Ламанна ўз дарвозасига гол киритиб қўйди, 60-дақиқада эса Поль Погба 11 метрлик жарима тўпини муваффақиятли амалга оширди. Мезбонлар 43-дақиқада Армандо Иццонинг майдондан четлатилиши туфайли камчилик бўлиб қолдилар.

Италия. А серияси. 4- тур
Женоа (Генуя) – Ювентус (Турин) – 0:2
Голлар: Ламанна, 37 (0:1, автогол); Погба, 60 (0:2, пен).
Четлатиш: Иццо, 43 (Женоа).

Турнинг яна бир учрашувида “Рома” ўз майдонида “Сассуоло” билан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд қилди. Римликлар учрашув давомида икки бор ҳисобда орқада қолиб, ўйинни дуранг билан якунлашга муваффақ бўлишди. 38 ёшли афсонавий Франческо Тотти “Рома” учун ўзининг 300 тўпини (А сериясидаги 244 тўпини) киритди. Тотти “Рома” сафида 13 йилдан бери тўп суриб келади.

Қолган учрашувлар қуйидаги ҳисоб билан якунланди:

Торино (Турин) – Сампдория (Генуя) – 2:0
Голлар: Квальярелла, 17 (1:0); Квальярелла, 24 (2:0).

Болонья (Болонья) – Фрозиноне (Фрозиноне) – 1:0
Голлар: Мунье, 27 (1:0).

Аталанта (Бергамо) – Верона (Верона) – 1:1
Голлар: Моралес, 89 (1:0); Пизано, 90+7 (1:1).
Четлатиш: Янкович, 79 (Верона).

Кьево (Верона) – Интер (Милан) – 0:1
Голлар: Икарди, 42 (0:1).