Спорт | 11:40 / 21.09.2015
2123
1 дақиқада ўқилади

"Наполи"га қарши ўйинда "Лацио" 1994 йилдан буён илк бор 5та гол фарқи билан ютқазди

«Наполи» Италия А сериясининг 4-турида «Лацио»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (5:0).

Шу тариқа, римликлар Италия А сериясида 1994 йилнинг 17 апрелидан буён илк бор 5 тўп фарқи билан мағлуб бўлишди. Ўшанда римликлар «Ювентус»га Туринда 1:6 ҳисобида ютқазиб қўйишганди.

Шунингдек, бу натижа «Наполи» ва «Лацио» ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик ҳисоб бўлди.

«Наполи» Италия А сериясида 2007 йилдан буён 5:0 ҳисобида ютмаётган эди. Ўшанда шу ҳисоб билан «Удинезе» таслим қилинганди.