Спорт | 22:01 / 26.09.2015
3231
1 дақиқада ўқилади

“Манчестер Юнайтед” Англия чемпионатида етакчиликни қўлга олди

Англия Премьер-лигасининг 7-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида 3:0 ҳисобида “Сандерленд”ни мағлуб этди. Луи ван гал шогирдлари ушбу ғалабалари ва “Манчестер Сити”нинг “Тоттенхэм”дан мағлубиятга учраши эвазига чемпионатда етакчиликни қўлга олдилар.

“МЮ” ҳисобида 7 турдан кейин 16 очко бўлди ва уни 2-ўринда кетаётган “Ман Сити”дан 1 очколик устунлик ажратиб турибди.
Учрашувда тўпларни Мемфис Депай, Уэйн Руни, Хуан Мата киритдилар.

Манчестер Юнайтед (Манчестер) – Сандерленд (Сандерленд) – 3:0
Голлар: Депай, 45+4 (1:0); Руни, 46 (2:0); Мата, 90 (3:0).