Спорт | 03:09 / 30.09.2015
2881
2 дақиқада ўқилади

Чемпионлар Лигаси, F гуруҳи: “Бавария” “Динамо” Загребни тор-мор этди, “Арсенал” ўз майдонида “Олимпиакос”га ютқазди

29 сентябрда Чемпионлар Лигаси саралаш босқичининг 2-турида F гуруҳи вакили Мюнхеннинг “Бавария” клуби ўз майдонида Загребнинг “Динамо” клубини 5:0 ҳисобида йирик ҳисоб билан ютди. Роберт Левандовски хет-трик амалга оширди, Дуглас Коста ва Марио Гётце ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйдилар.

Чемпионлар Лигаси, Ғ гуруҳи, 2-тур
Бавария (Мюнхен) – Динамо З (Загреб) – 5:0
Голлар: Коста, 13 (1:0); Левандовски, 21 (2:0); Гётце, 25 (3:0); Левандовски, 28 (4:0); Левандовски, 55 (5:0).

Гуруҳдан ўрин олган яна бир учрашувда “Арсенал” ўз майдонида “Олимпиакос”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу лондонликларнинг саралаш босқичи бошлангандан кейинги кетма-кет иккинчи мағлубиятлари бўлди.
Меҳмонлар сафида Тео Уолкотт ва Алексис Санчес ҳамда Оспина (автогол), мезбонлар сафида эса Фелипе Пардо ва Альфред Финнбогасон ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйдилар.

Арсенал (Лондон) – Олимпиакос (Пирей) – 2:3
Голлар: Пардо, 33 (0:1); Уолкотт, 35 (1:1); Оспина, 40 (1:2, автогол); Санчес, 65 (2:2); Финнбогасон, 66 (2:3).

Гуруҳда мусобақа жадвали 2-турдан кейин қуйидаги кўриниш олди: 1. “Бавария” – 6 очко; 2. “Олимпиакос” – 3; 3. “Динамо” З – 3; 4. “Арсенал” – 0.