Жаҳон | 15:37 / 01.10.2015
6135
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда леопарднинг боши сув идишига тиқилиб қолди

Ҳиндистонда чанқоғига чидай олмаган леопарднинг боши идишга тиқилиб қолди, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Ҳиндистоннинг Ражастхан штатидаги Сардул Хеда қишлоғига кириб борган жониворнинг боши сув ичмоқчи бўлган идишга тиқилиб қолган.
Ўрмон хўжалиги ходимлари бир неча соат давомида жониворни тинчлантириб, унинг бошидаги идишни хавфсиз усулда суғуриб олиш билан машғул бўлишди.
“Эркак леопарднинг ёши учда” - деди ўрмон хўжалиги хизматчиси Капил Шарма NDTV телеканалига берган интервьюсида. – Айни пайтда у кузатув остида. Жонивор ветеринарлар кўригидан ўтди, унинг саломатлиги жойидага ўхшайди”.
Леопард яна ўрмонга қўйиб юборилди.