Жамият | 12:09 / 01.10.2015
6124
1 дақиқада ўқилади

Том Круз фильмни суратга олиш жараёнида 6 дақиқа сув остида нафас олмасдан турган

Голливуднинг таниқли актёри Том Крузнинг 6 дақиқа давомида сув остида нафас олмасдан қолиши тасвирланган лавҳа интернетга жойлаштирилди.
У бу трюкни шу йилнинг ёзида прокатга чиқарилган “Уддалаб бўлмас топшириқ: қаллоблар қабиласи” (Mission: Impossible - Rogue Nation) фильми суратга олиниши давомида бажарган.

Крузнинг ўзи маълум қилишича, у бу трюкни ҳарбийча усулда амалга оширган.
Ушбу жараёнда Том Круз қаҳрамони сув остида винтни бураш ва компьютер чипини ўрнатиш билан банд бўлади. Бу вақтда унинг ёнида шериги Ребекка Фергюсон ҳам бўлади. Ҳар икки актёр ҳам нафас олиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда бу саҳнани бажаришган.

“Уддалаб бўлмас топшириқ: қаллоблар қабиласи” (Mission: Impossible - Rogue Nation) фильми шу вақтгача дунё кинотеатрларида 673,5 млн доллардан зиёд маблағ жамлагани хабар қилинганди. Фильм 2015 йилнинг 30 июлида катта саҳналарга чиқарилган.