Жамият | 17:10 / 02.10.2015
7174
1 дақиқада ўқилади

Жонли эфир вақтида Fox репортёрини машина уриб юборди

Fox Sports телеканали мухбири Дэвид Медрано Морани жонли эфир вақтида автомобиль туртиб юборди. Ҳодиса Мексикадаги Гвадалахара аэропортида Мора Chivas ва Club America футбол жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашув ҳақида хабар берилаётган вақтда содир бўлди.

Дастур бошловчиси Альдо Санчес студияда Мора билан видеоалоқа орқали боғланганидан сўнг бир неча сониялардан сўнг репортёр экрандан ғойиб бўлиб қолди.

Телеканал вакилларининг сўзларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида журналистга ҳеч қандай жароҳат етмаган, бироқ у қаттиқ қўрқиб кетган.