Спорт | 21:31 / 03.10.2015
3779
2 дақиқада ўқилади

Англия Премьер-лигаси, 8-тур: Агуэронинг 20 дақиқа ичидаги 5 та голи “Манчестер Сити”га “Ньюкасл” устидан йирик ғалаба келтирди

Англия Премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”-“Ньюкасл” учрашуви “шаҳарликлар”нинг 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, Серхио Агуэро “Сити”нинг 6 та тўпидан 5 тасини 20 дақиқа ичида, яъни 42, 49, 50, 60 ва 62-дақиқаларда киритиб, пента-трикка эришди. “Ньюкасл”нинг учрашувдаги ягона тўпини 18-дақиқада ҳужумчи Александр Митрович киритди.

“Шаҳарликлар” сафида Кевин Де Брёйне 53-дақиқада бир тўпни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
“Сити” бу ғалабаси эвазига, 18 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида яна 1-ўринга кўтарилиб олди.
Аргентиналик футболчи АПЛ тарихида бир учрашувда 5 та тўп киритишга муваффақ бўлган 5-ўйинчи бўлди. Унгача пента-трикка Жермейн Дефо (36 дақиқа ичида), Алан Ширер (54), Энди Коул (65) ва Димитар Бербатов (68) эриша олган. Бундан ташқари, "Манчестер Сити" рақиб дарвозасига 20 дақиқада 6 та тўп киритиб, бу борада АПЛ рекордини янгилади.
Эслатиб ўтамиз, Германия Бундеслигасида “Бавария” ҳужумичиси Роберт Левандовски 22 сентябрда “Вольфсбург” билан учрашувда 9 дақиқа давомида пента-трик амалга оширишга муваффақ бўлган эди.

Англия Премьер-лигаси. 8- тур
Манчестер Сити – Ньюкасл Юнайтед – 6:1
Голлар: Митрович, 18 (0:1); Агуэро, 42 (1:1); Агуэро, 49 (2:1); Агуэро, 50 (3:1); Де Брёйне, 53 (4:1); Агуэро, 60 (5:1); Агуэро, 62 (6:1).

Турдан ўрин олган қолган учрашувлар қуйидагича якунланди:

Норвич Сити – Лестер Сити – 1:2
Голлар: Варди, 28 (0:1, пен); Шлупп, 47 (0:2); Мбокани, 68 (1:2).

Сандерленд – Вест Хэм Юнайтед – 2:2
Голлар: Флетчер, 10 (1:0); Ленс, 22 (2:0); Женкинсон, 45+1 (2:1); Пайет, 60 (2:2).
Четлатиш: Ленс, 57 (Сандерленд).

Борнмут – Уотфорд – 1:1
Голлар: Мюррей, 28 (1:0); Игало, 45 (1:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Мюррей, 85 (Борнмут).

Астон Вилла – Сток Сити – 0:1
Голлар: Арнаутович, 55 (0:1).