Жаҳон | 16:00 / 04.10.2015
4145
1 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон Saturday Night Live шоусида бармен сифатида иштирок этди

АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон Saturday Night Live сатирик шоусида бармен сифатида иштирок этди. Кўрсатув NBC телеканали орқали намойиш этилади.
Клинтон бар олдида саҳна ижро этди. Ғояга кўра, у ўзига ўзи хизмат кўрсатди, телеканал актрисаларидан бири АҚШнинг собиқ давлат котиби ролини ижро қилди.