Спорт | 20:00 / 04.10.2015
4741
1 дақиқада ўқилади

Киров “Динамо”си дарвозабони ўз дарвозаси олдидан зарба бериб гол урди

Кировнинг “Динамо” жамоаси дарвозабони Борис Шогенов Россия чемпионати доирасидаги Ижевскнинг “Зенит” жамоасига қарши кечаётган баҳснинг 14-дақиқасида ўз дарвозасидан туриб гол урди.

Ўйин 3 октябрь куни Ижевскда кечди. У 3:2 ҳисоби билан “Зенит” фойдасига ҳал бўлди.