Спорт | 22:57 / 04.10.2015
3906
2 дақиқада ўқилади

Мерсисайд дербисида кучлар тенг келди

Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Эвертон” ҳамда “Ливерпуль” клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда жамоалар муроса кўчасини танлашди.

Биринчи бўлимнинг илқ дақиқаларидан ўйинга ташриф буюрган томошабинлар жамговар ўйин гувоҳига айланишди ва ҳар икки жамоа ҳам майдоннинг ҳар бир қасмида жиддатла кураш олиб борди.

Ҳисоб эса ўйиннинг 41-дақиқасига келиб очилди. Данни Ингз бурак зарбасидан сўнг тўпга биринчи бўлиб етиб бориб, яяқин масофадан тўпни Ховард қўрлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Орадан 4-5 дақиқа ўтгач, “Эвертон” аъзоси Ромелу Лукаку Эмре Жаннинг хатосидан унумли фойдаланиб, жавоб голини киритди.

Иккинчи бўлим ҳам воқеалар бой бўлди. Бироқ, ҳар икаала кжамоада ҳам вазиятлар амалга оширишда муаммолар юзага келди. Бунинг оқибатида эса биринчи бўлимда ўрнатилган ҳисоб, навбатдаги таймда ҳам сақланиб қолди.

Англия чемпионати, 8-тур

Эвертон – Ливерпуль 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 41 Ингз, 1:1 – 45 Лукаку.
Эвертон – Ховард, Жагелка, Гэллоуэй, Браунинг, Фунес Мори, Маккарти, Бэрри, Баркли, Деулофеу (Леннон, 60), Нейсмит (Коне, 79), Лукаку.
Ливерпуль – Миньоле, Сако, Морено, Клайн, Шкртел, Милнер, Жан, Лейва (Аллен, 79), Коутиньо, Ингз (Лаллана, 76), Старриж.
Огоҳлантиришлар: Баркли (35), Джан (35), Маккарти (65), Лейва (69), Лукаку (90), Сако (90).

Манба: www.uff.uz