Спорт | 07:06 / 09.10.2015
3671
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Ирландия терма жамоаси ўз тарихида илк марта Европа Чемпионати учун йўлланмани қўлга киритди

Евро-2016 учун саралаш босқичининг F гуруҳидан жой олган Шимолий Ирландия терма жамоаси 9-тур ўйинларидан кейиноқ, мусобақада иштирок этишини кафолатлади.

8 октябрь куни ўтказилган баҳслар давомида шимол ирландлари Греция терма жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мезбонлар сафида Стивен Дэвис (дубль) ва Жош Мартинеснинг голлари ғалабани таъминлади. Жавоб голи эса Христос Аравидис томонидан йўлланди.

Бу ғалабадан кейин Шимолий Ирландия ҳисобидаги очколар сони 20тани ташкил этмоқда. Кейинги турда жамоа қандай натижа қайд этишидан қатъи назар учинчи ўриндаги Венгрия (16 очко) бу терма жамоага ета олмайди. Венгрлар иккинчи ўрин учун руминлар (17 очко) билан курашади.

Шимолий Ирландия — Греция — 3:1
Голлар: Дэвис, 35 (1:0); Мадженнис, 49 (2:0); Дэвис, 58 (3:0); Аравидис, 87 (3:1).