Жаҳон | 22:43 / 15.10.2015
7348
1 дақиқада ўқилади
Германия қор билан қопланди
Германияга кутилмаганда қиш ташриф буюрди. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудлари қор билан қопланди.
Ҳайдовчилар йўлларда қийинчилик билан ҳаракат қилишмоқда. Мамлакат марказидаги ҳаво ҳарорати минус тўртга тушиб кетди, йўллaр музлади, деб маълум қилмоқда stormnews.ru.
Гессен, Бавария, Тюрингия, Саксония ва Саксония-Анхальтда 10 см қалинликда қор ёғди, деб хабар бермоқда RusVerlag.de. Маҳаллий метеорологларнинг айтишича, қор ёғиши давом этади.