Жамият | 00:33 / 17.10.2015
5613
1 дақиқада ўқилади
Етим қолган коала видеооператорни қучоқлашга тушиб кетди
Австралияда етим қолган Иможен лақабли коала видеооператорни қучоқлашга тушиб кетди, деб хабар бермоқда ABC News телеканали. Коалани Хеленсбургдаги Symbio ёввойи ҳайвонот боғи ходимлари Кайли Эллиот ва Мэтт Рэднижлар боқмоқдалар. Улар коалани унинг онаси лейкемиядан (оққон касаллиги) ўлгандан кейин ўзларига олганлар. Шунинг учун коала одамларга ўрганиб қолган.
Иможен янги жойга келганда ҳайвонот боғи ҳудудида суратга олиш ишлари бораётган эди. Коала аввал дарахтни “текширувдан ўтказган”, кейин эса операторни қучоқлашга тушиб кетган. “Ҳой, ҳаммаси жойида”, деб Иможенни тинчлантиришга уринди оператор.
9news.com.au сайтининг маълум қилишича, коаланинг операторни қучоқлаётгани тасвирланган видео YouTube видеопорталида оммалашиб кетди.