Саакашвили: божхона таълими – профессионал тамагирлар таълими
Одесса ҳокими Михаил Саакашвили ёрдамчиси, 26 ёшли Юлия Марушевскаянинг вилоят божхонасига раҳбар этиб тайинланганлигига муносабат билдирди.
“Шундай гапиришади: у қизча, у ҳеч нарсани билмайди, у бор-йўғи 26 ёшда, унда божхона таълими йўқ. Божхона таълими нима эканлигини биласизларми? Бу профессионал тамагирлар таълими”, - деди у.
“Нега филолог ёки математик божхонани бошқара олмайди?”, - деган савол билан журналистларга мурожаат қилди сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, бугун Саакшвилининг 26 ёшли ёрдамчиси вилоят божхонасига бошлиқ этиб тайинланди. Юлия Марушевская 2012 йили Тарас Шевченко номли Киев Миллий университетини “украин тили ва адабиёти, немис тили” ихтисослиги бўйича тамомлади. Гарвард ва Стэнфорд университетларида курслар ўтади. “Евромайдон” фаолларидан бири бўлди. 2015 йил 6 июндан давлат хизматида.