Спорт | 07:36 / 18.10.2015
3168
1 дақиқада ўқилади

“Арсенал” 12 дақиқа ичида 3 та тўп уриб, меҳмонда “Уотфорд”ни ютди

“Арсенал” Англия Премьер-лигасининг 9-турида меҳмонда “Уотфорд” билан учрашди. “Викарэйдж Роуд” стадионида бўлиб ўтган учрашув 0:3 ҳисобида “канонирлар” фойдасига якунланди.  

Эътиборлиси, лондонликлар барча 3 та тўпни 62- ва 74-дақиқалар оралиғида киритишга муваффақ бўлишди. Тўпларни Алексис Санчес, Оливье Жиру ва Аарон Рэмси ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Ўйиндаги яна бир эътиборли жиҳат шуки, чилилик футболчи Алексис Санчес кетма-кет 6-ўйинда ўз ҳисобига тўп ёзиб қўйишга муваффақ бўлмоқда.

Айни пайтда “Арсенал” 19 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринни, “Уотфорд” эса 10 очко билан 14-ўринни эгалламоқда. Чемпионатда 21 очко билан “Манчестер Сити” етакчилик қилмоқда. 

Англия Премьер-лигаси. 9-тур

Уотфорд (Уотфорд) – Арсенал (Лондон) – 0:3

Голлар: Санчес, 62 (0:1); Жиру, 68 (0:2); Рэмси, 74 (0:3).