Жамият | 12:45 / 18.10.2015
4732
1 дақиқада ўқилади

Қувайтда велосипедчи йўлида учраган одамнинг телефонини олиб қочиб кетди

Қувайтда содир этилган ўғрилик видеоси интернетга жойлаштирилиб, фойдаланувчиларнинг диққатини тортди.
Унда дастлаб ўз смартфонидан фойдаланиб ўтирган одам кўрсатилади. Велосипедчи кадрга кириб келиб, тўхтамасдан унинг қўлидаги гаджетни тортиб олади ва йўлида давом этади.
Лавҳа YouTube’га Al Anba нашри томонидан жойлаштирилди.