Жамият | 15:35 / 20.10.2015
4972
1 дақиқада ўқилади

Euronews телеканалида Самарқанд ҳақида видеорепортаж эфирга узатилиши бошланди

Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш мақсадидаги ишлар ривожлантирилмоқда. Бугун, 20 октябрь кунидан Euronews телеканалида "Uzbekistan Life" ахборот дастури доирасида Буюк ипак йўли мероси ва қадимий Самарқанд шаҳри ҳақидаги видеорепортаж эфирга узатилиши бошланди. Бу ҳақда «O’zbekturizm» MK матбуот хизмати хабар берган.

Ушбу репортажни томошабинлар 25 октябрга қадар кузатиб боришлари мумкин.

Шунингдек, телеканал сайтида ҳам бу видеорепортаж жойлаштирилади.

"Uzbekistan Life" дастури учун Самарқанд, Бухоро ва Термиз тарихий шаҳарлари ҳақида кўрсатувлар тайёрланган.

Ушбу кўрсатувлар дунёнинг 155 мамлакатидаги 370 миллиондан ортиқ аудиторияга эга телеканал орқали 13 тилда эфирга узатилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойидан "Euronews" телеканалида Самарқанд, Бухоро ва Хива ҳақидаги 30 сониялик реклама роликлари намойиши бошланганди.