Жамият | 11:45 / 22.10.2015
6721
1 дақиқада ўқилади

Икки қозоғистонлик москвалик сотувчиларни ҳақоратлаганини видеога олишди

Қозоғистонлик ёш жуфтлик Россия пойтахти Москва шаҳридаги савдо мажмуасида сайр қилар экан, қиз қозоқ тилини билмайдиган сотувчиларга ўз тилида ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилганини видео тасвирга олишди. Унинг ҳамроҳи ҳақоратли жумлаларни қисқа ва нотўғри таржима қилиб, сотувчиларинг устидан кулишган.

Мазкур ролик интернетга жойлаштирилганидан сўнг қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик қозоғистонлик фойдаланувчилар бундан уятда қолишганини маълум қилди, дея хабар берди 31- канал. Икки ярим дақиқалик роликдан кўриш мумкинки, жуфтликнинг “саргузашти” муваффақиятли якун топмади.

Навбатдаги кийим дўконларининг бирида қиз одатдагига кўра ҳақоратли сўзлар билан сотувчига мурожаат қилганида, кутилмаганда ўз тилида жавоб олди. Маълум бўлишича, ушбу дўкон консултанти қозоқ тилини биладиган чиқиб қолди ва уларнинг мазахларига тезда барҳам берилди.