Жаҳон | 14:36 / 24.10.2015
9218
1 дақиқада ўқилади

35 км/сония тезликда ҳаракатланаётган 2015 TB145 астероиди 31 октябрда Ерга рекорд даражада яқин келади

NASA мутахассислари 31 октябрь куни Ерга рекорд даражада яқин келадиган улкан 2015 TB145 астероидини аниқлашди. Унинг диаметри 300 метрдан 600 метргача келади. У 35 км/сония тезликда ҳаракат қилмоқда.

2015 TB145 Ердан 499 минг км узоқликдаги масофада ўтади.

Маълум қилинишича, ушбу астероид Ерга ҳеч қандай зарар келтирмайди.