Фан-техника | 20:01 / 29.10.2015
6604
1 дақиқада ўқилади

Эндиликда Wi-Fi орқали девор ортидаги одамни кўриш мумкин бўлди

Массачусетс технология институти тадқиқотчилари Wi-Fi орқали девор ортида турган одамни аниқлайдиган тизим яратишди, деб хабар бермоқда The Verge.

Махсус дастур юборилувчи ва қабул қилувчи Wi-Fi тўлқинлари ёрдамида ишлайди. RF-Capture деб номланган қурилма девор ортида турган одам тасвирини худди тепловизор тасвири сингари кўрсатади. Тананинг турли қисмлари турли рангларда ифодаланади.

Қурилма инсон танаси ва ҳаракатини 90 фоизлик натижа билан аниқлаб беради. Шуниндек, у қўшни хонада турган 15 нафарга яқин одамни ажратиб кўрсата олиш қувватига эга. Тадқиқотчилар қурилма ишлайдиган видоени ҳам тақдим этишди.

Муҳнадисларнинг фикрича, RF-Capture қурилмаси ёрдамчи васифасини ўташи мумкин, масалан, ёлғиз яшайдиган кишилар учун. Қурилма бир вақтнинг ўзида йиқилиб тушган одамни пайқаши ва у ҳақда керакли жойга хабар қилиши мумкин. Тадқиқотчилар у узатадиган тасвирларни янада тиниқлаштириш устида ишлашаётганини маълум қилишган.