Жаҳон | 09:45 / 04.11.2015
8698
1 дақиқада ўқилади

Австралиялик автосаёҳатчилар Тошкентга ташриф буюришди

Австралиялик автосаёҳатчилар Тошкентга етиб келишди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали хабар қилинди.


Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчиларидан бири Туркманистон элчихонаси яқинида сайёҳлар билан танишиб қолган. Гуруҳда уларнинг фотосуратлари чоп этилди.

“Айтишларича, улар Европага боришади, у ердан Америкага ўтишади, қитъани айланиб чиққач, Австралияга қайтишади”, - дейилади хабарда.
Сайёҳларнинг барча нафақахўрлардир.