Жамият | 22:34 / 08.11.2015
7964
1 дақиқада ўқилади

Кореялик ўқувчи Hello қўшиғи сабаб интернет “юлдуз”ига айланди

Адель ижросидаги Hello қўшиғи ҳақиқий хитга айланди ва бутун интернет оламини қамраб олди. Унинг клипи YouTube да энг кўп кўрилган клиплар сирасига кирди. Аммо шу кунларда унинг рақибаси пайдо бўлганлиги ҳақида овозалар тарқалди.

Кореялик мактаб ўқувчиси Аделнинг Hello қўшиғини жонли ижро этди ва интернет “юлдуз”ига айланди. Қўшиқ ўта даражада ҳиссиёт билан юракдан ижро этилган. Қиз куйлаган Hello хити уч кун ичида 4 миллион томошага эга бўлди.

Аслини олиб айтганда, интернетнинг янги юлдузида ҳақиқий маънода иқтидор бор. Сеулдаги мусиқа мактаби ўқувчиси бўлган бу қиз қўшиқни дўсти чалиб турган фортепиано жўрлигида куйлаган.