Спорт | 15:31 / 09.11.2015
6111
2 дақиқада ўқилади

Инди Коуи - тўп билан муомала қилишда дунёдаги энг моҳир жонглёр қиз

Спортс.ру сайтидаги «Король и Шут» блоги муаллифи ўз мухлисларини ажойиб маҳорат эгаси, "дунёдаги энг маҳоратли финтёр қиз" Инди Коуи билан таништирди.

АҚШнинг Флорида штатида туғилган 21 ёшли Инди 2011 йилгача "Селтик" ёшлари ва Шотландия терма жамоасида иштирок этган. Лекин у жиддий жароҳат олиб, катта футболдаги фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.

1,5 йил ўтиб, у Шимолий Каролинадаги университет жамоасига ёрдамчи мураббий сифатида чақирилганган.

Инди бу билан чекланиб қолмаган. У фристайл бўйича Англия терма жамоаси сардори Жон Фарнуортдан жонглёрлик борасида сабоқ ола бошлайди. Инди кунига 3 соатни машғулотларга бағишлайди.

Инди тўп ҳаводалигида оёғини унинг атрофида уч марта айлантира олган илк аёл футболчига айланган. Ҳозирда уни бутун дунё танимоқда, унинг трюклари тасвирланган лавҳалар оммалашмоқда.

                  Инди ҳали "Селтик"да

 

Инди Неймарнинг финтини такрорламоқда