Жаҳон | 14:40 / 20.11.2015
4419
1 дақиқада ўқилади

50 ёшли британиялик эркак бир соатда 2200 марта қўл таянчи машқини бажариб, рекорд ўрнатди

Британиялик 50 ёшли Карлтон Уильямс бир соатда 2200 марта қўл таянчи (отжимания) машқини бажарган ҳолда Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Карлтон биринчи марта рекордсмен бўлаётгани йўқ: у 2014 йилда худди шунча вақт ичида 1874 марта қўл таянчи машқини бажарган эди, дея ёзмоқда “Евроспорт”.

Бир йиллик тинимсиз машқлар унга ўз рекордини 326тага қадар ошириши учун кўмак берди.