Спорт | 22:39 / 21.11.2015
3924
2 дақиқада ўқилади

Англия премьер-лигаси, 13-тур: “Арсенал” ютқазди, “Челси” ютди, “Лестер” 1-ўринга кўтарилиб олди

Англия премьер-лигасининг 13-турида “Лестер” меҳмонда 0:3 ҳисобида “Ньюкасл” устидан ғалаба қозониб, мусобақа пешқадамига айланди.

“Тулкилар”, шунингдек, “Арсенал”нинг хатоси туфайли ҳам 1-ўринга кўтарила олдилар: “канонирлар” меҳмонда 2:1 ҳисобида “Вест Бромвич”га ютқаздилар.
Англиянинг амалдаги чемпиони “Челси” ўз майдонида 1:0 ҳисобидаги минимал устунлик билан “Норвич Сити”ни мағлуб этди.

“Манчестер Юнайтед” меҳмонда “Уотфорд”ни 1:2 ҳисобида мағлуб этди.


Турдан ўрин олган қолган учрашувларда “Эвертон” “Астон Вилла”ни 4:0 ҳисобида ютди, “Саутгемптон” “Сток Сити”га 0:1 ҳисобида ютқазди, “Суонси” ва “Борнмут” 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд қилишди.

Англия Премьер-лигаси, 13- тур
Вест Бромвич Альбион – Арсенал – 2:1


Голлар: Жиру, 28 (0:1); Моррисон, 35 (1:1); Артета, 40 (2:1, автогол).
Амаога оширилмаган пенальти: Касорла, 84 (Арсенал)

Челси – Норвич Сити – 1:0


Голлар: Коста, 64 (1:0).

Ньюкасл Юнайтед – Лестер Сити – 0:3
Голлар: Варди, 45+1 (0:1); Уллоа, 62 (0:2); Окадзаки, 83 (0:3).

Саутгемптон – Сток Сити – 0:1
Голлар: Кркич, 10 (0:1).

Эвертон – Астон Вилла – 4:0
Голлар: Баркли, 17 (1:0); Лукаку, 28 (2:0); Баркли, 42 (3:0); Лукаку, 59 (4:0).

Суонси Сити – Борнмут – 2:2
Голлар: Кинг, 10 (0:1); Гослинг, 26 (0:2); Айю, 28 (1:2); Шелви, 39 (2:2, пен).