Жаҳон | 01:19 / 21.11.2015
11010
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Россиянинг Каспий флоти ИШИД позицияларига ракеталар отгани видеоси жойлаштирилди

Россия Мудофаа вазирлиги YouTube’даги каналида Каспий денгизидан рус кемаларидан “Калибр-НК” қанотли ракеталари отилгани тасвирланган видеони чоп этди.

20 ноябрда Каспий флоти кемалари Раққа. Идлиб ва Ҳалаб вилоятларидаги 7 та нишонга 18 та қанотли ракета учирди. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, барча нишонлар йўқ қилинган.

Шунингдек, вазирлик террорчилар позицияларига авиазарбалар амалга оширган Россия ҳарбий-коинот кучлари авиациясининг жанговор парвозлари видеосини ҳам жойлаштирди.

Яна бир видеода Суриядаги “Хмеймим” авиабазасидаги учувчилар парвоз олдидан бомбаларга жангарилар учун нома – “Бизникилар учун” ва “Париж учун” деган ёзувларни ёзаётганлари тасвирланган.